Арманистон бош вазири Серж Саргсян унинг тайинланишига қарши уюштирилган оммавий чиқишлардан сўнг лавозимини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Давлат раҳбари сифатида сизларга охирги марта мурожаат қилишим. Никол Пашинян (норозилик акцияси етакчиси) ҳақ эди. Мен хато қилдим... Мен мамлакат раҳбари лавозимини тарк этаман», — деди у ўзининг мурожаатида.
У «кўча ҳаракати» талабларини бажаришга тайёрлигини билдириб, ватандошларга тинчлик, тотувлик ва саломатлик тилади.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Карен Карапетян Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчига айланди.
Изоҳ (0)