Хитойда 1 майдан бошлаб ҳарбийлар учун янги қоидалар кучга киради. Қоидалар уларнинг ўзини тутиши ва телефондан фойдаланишини чеклашни назарда тутади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигининг сайтида маълум қилинган.
Чекловлар овқат, такси буюртма қилиш, нарсаларни онлайн, хусусан, мобил дастурлар орқали харид қилишга тааллуқли. Ҳарбийларга манзил ва иш жойи ҳақидаги бошқа маълумотларни кўрсатиш тақиқланади, шунингдек, хизмат жойи билан боғлиқ ҳар қандай номдан фойдаланиш мумкин бўлмайди.
Ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтаётганда ҳарбийлар фақат ҳақиқий исмидан фойдаланиши керак бўлади. Шунингдек, улар томондан тармоққа жойланадиган маълумотлар ҳам назорат қилинади. Хитой халқ-озодлик армиясини ноқулай ҳолатда кўрсатувчи суратлар ва видеоларни эълон қилиш тақиқланади. Онлайн трансляция ҳам тақиқлар қаторига киритилган.
Изоҳ (0)