Бошқирдистоннинг Сибай шаҳрида яшовчи эркак оилавий бизнесга эга чиқиш истагида ўз онасини ўлдиришга қотил ёллади, бироқ қотил эркакнинг жиноятга гувоҳ бўлган синглисини ҳам ўлдириб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар қилинишича, ҳодиса Сибай шаҳрида 2017 йилнинг апрель ойида юз берган. 54 ёшли онасини ўлдиришга буюртма берган эркак аввал колонияда жазо ўтаган. У онаси томонидан бошқариладиган оилавий бизнесга эга чиқиш учун қамоқда бирга жазо ўтаган шеригини онасини ўлдиришга ёллаган. Эвазига қотилга 200 минг рубль ваъда қилган.
Қотил эркакдан олган калит ёрдамида унинг уйига кириб, онасини кутган. Уйга дастлаб эркакнинг 29 ёшли синглиси келган, қотил уни ўлдириб, танасини яшириб қўйган. Кейин эса онасини ҳам ўлдирган.
Изоҳ (0)