Россиянинг Red Wings Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Spot ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Компаниядагилар ушбу маълумотни тасдиқлаган ва парвозлар май ойидан бошлаб Москванинг «Домодедово» аэропортидан Навоий, Наманган ва Фарғона вилоятларига амалга оширилишини маълум қилган.Бу Ўзбекистон ва Россия ўртасида рейслар сонини ошириш борасидаги кетишувга кўра амалга оширилмоқда.
Рейслар душанба (Фарғона), пайшанба (Наманган) ва жума (Навоий) кунлари Airbus A321 самолётларида амалга оширилади.
Чипталар ҳозирданоқ сотувга чиққан бўлиб, бир томонга чипта нархи 9,5 минг рублдан (1,2 миллион сўмдан) бошланади.
Изоҳ (0)