Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху олтита давлат ўз элчихонасини Қуддусга кўчиришга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Олтита мамлакат ўз элчихонасини Қуддусга кўчириш ҳақида биз билан жиддий гаплашганлигини хабар қилишдан мамнунман. Буни амалга оширганлиги учун Гватемалага раҳмат. Энди бошқалар ҳам ортингиздан эргашади», — деди у.
Аввалроқ Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридманни «итнинг ўғли» деб атаган эди.
АҚШ ва Фаластин ўртасидаги можаронинг кескинлашуви Америка президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини эълон қилгандан сўнг юз берди.
Изоҳ (0)