Шаҳрисабз шаҳрида жорий йил 6—10 сентябрь кунлари халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
ЮНЕСКО шафелигидаги анжуман доирасида «Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.
Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдонида мақом санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкилланади.
Тадбирга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонларга Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидаги меҳмонхона ва овқатланиш хизматлари учун 50 фоизлик чегирма тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро мақом санъати анжумани икки йилда бир маротаба ўтказилади. Шаҳрисабзнинг Оқсарой майдонида мақом санъатига бағишланган музей ва миллий созлар лабораторияси ташкил этилади.
Изоҳ (0)