Буюк Британияда 2019 йилдан бошлаб пластик найчалар ва қулоқ тозалагичларнинг, шунингдек, пластикдан тайёрланган бошқа буюмларнинг савдоси тақиқланиши мумкин. Қарор дарё ва океанларнинг ифлосланишига қарши кураш заруриятидан келиб чиққан. Тереза Мэй Буюк Британия ҳамдўстлиги учрашувида шундай баёнот билан чиқди, деб ёзмоқда TJournal.
Агар тақиқ маъқулланса, ишлаб чиқарувчилар қоғоз ёки бошқа алтернативларни ўйлаб топиши керак бўлади. Барлар, супермаркетлар ва кафелар пластик буюмлардан фойдаланишдан воз кечишига тўғри келади. Янги технологияларни ривожлантириш учун Буюк Британия ҳукумати 86 миллион доллар сарфлашга тайёр.
Ҳар йили океанга 8,5 миллиард дона пластик найча, яъни 150 миллион тонна пластик чиқинди ташланди.
Тақиқ Sky Ocean Rescue кўмагида тузилган 25 йиллик экологик ҳимоя бўйича дастурнинг бир қисми бўлиши керак. Полиэтилен пакетларни сотиб олганлик учун солиқ ҳам унинг бир қисми бўлган эди. Бунинг натижасида бундай пакетлардан фойдаланиш 83 фоизга камайган.
Изоҳ (0)