Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 19 апрель куни ўзининг КХДР билан ярашиш ҳақидаги келишув ўрнига тинчлик шартномаси тузиш режаси ҳақида маълум қилди. Ярашиш ҳақидаги келишув Корея урушидан кейин 1953 йилда кучга кирган. Бу ҳақда, AFP’га таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Президентнинг қайд этишича, 65 йилдан буён давом этаётган ярашиш якунланиши керак, урушни тўхтатиш ҳақидаги эълондан кейин тинчлик шартномасини имзолашга ҳаракат қилиш зарур.
Жанубий Корея президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Чон Ий Йон бир кун аввал Жанубий Корея ва АҚШ КХДР билан тинчлик шартномаси имзолаши мумкинлигини маълум қилган. Бунинг учун КХДР ўз ядро дастуридан тўлиқ воз кечиши керак бўлади.
Изоҳ (0)