Россиянинг Новосибирск вилоятида юк поезди ва тепловоз тўқнашди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида кўмир юкланган 9 та вагон издан чиқиб кетгани, машинистлардан бири жабрлангани ва касалхонага ётқизилгани билдирилмоқда.
Воқеа жойига тезкор гуруҳлар ва ёрдамчи поезд жўнатилди. Терговчилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)