Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида «Маданият — дўстлик кўприги» деб номланган ўзбек-қирғиз ёш истеъдодлар фестивали бошланди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

ЮНИСЕФ Қирғизистондаги ваколатхонаси матбуот хизматига кўра, фестивалда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Қирғизистоннинг Боткен вилоятларидан юздан ортиқ ёшлар қатнашмоқда.

«Мазкур ёшлар фестивалини ўтказиш ташаббуси Боткен ва Фарғона ҳокимликлари тарафидан янграгани бизни хурсанд қилади. Маҳаллий органлар, қишлоқ ва жамиятлар даражасидаги ҳамкорлик узоқ муддатли ўзаро бир-бирини тушуниш ва дўстлик учун жуда муҳим», — деди Болалар халқаро ташкилотининг Қирғизистондаги ваколатхонаси раҳбари Юкиэ Мокуо.

20 апрелга қадар давом этадиган фестивалда ёшлар ўз истеъдодларини намойиш этади, Боткен шаҳридаги диққатга сазовор масканларга саёҳат уюштиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди