• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» мухбири ер майдони олиб қўйилган фермер муаммосини ўрганди

    Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Миробид Холиқов «Дарё» интернет нашрига мурожаат қилди. Фуқаро ўз мурожаатида уни туман ҳокимлиги фермерликдан ноҳақ маҳрум этганини баён қилган эди. «Дарё» мухбири Баҳриддин Эсонов фуқаро мурожаатини ўрганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатда кўрсатилган манзил бўйича Чироқчи туманининг «Чорвадор» ҳудудига қараб йўл оламиз. Туманнинг эътиборталаб жиҳатларидан бири, ҳудудий жиҳатидан Андижон вилояти билан баҳслашиши ва одатда излаб борган манзилингизни осонликча тополмаслигингизда. Мўлжал сўрасангиз, чапга қараб «қўйворасиз» дейишади.

    Яхшиям бизда мурожаатчининг телефон рақами бор. Бироқ бу жойларда бир алоқа бўлмай қолади ёки омадингиз келиб улансангиз ҳам суҳбатдошнинг гапини тушуна олмайсиз, вакуумга тушиб қолгандек. Охир оқибат, Аваз Охун айтганидек телефонни осмонга отиб, «смс»лашиб топиб борасиз-да. (Алам қиладигани, унгача 50 чақирим ўтиб кетган бўласиз)

    Миробид Холиқов Косон туманининг Пистали қишлоғидан. У бугун талабгор бўлаётган ер, Косон тумани билан Чироқчининг чегарасида, халқ тили билан айтганда «Камчаткада». Илгари бу ҳудудда етиштирилган ҳосил Косон туманига топширилган. Эндиликда Чироқчига тобе.

    Якка оёқ йўл бўйлаб, можароли бўлиб турган фермер ерига етиб борамиз.

    Миробид Холиқов ўз хатида «Чорвадор» ҳудудида 2003 йилдан буён фермер бўлиб ишлаб келаётгани, шу вақт оралиғида лалми майдонни ўзлаштириб, пахта ва ғалла етиштириш учун канал, электр линияси, трансформатор, сув насослари ўрнатганини баён қилган. 4 апрель куни Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига ҳам ҳуқуқлари тикланишини сўраб мурожаат этган.

    Ҳозир бу ерда янги фермер хўжалиги тузилган. Фермер Раҳмиддин Хушмуродов 7,5 гектар майдонда ғалла парваришламоқда. 7,5 гектарда чигит экишга киришган.

    Биз етиб келганимизда айни пайтдаги «ер эгаси» ва собиқ фермернинг ҳеч бир зиддиятларсиз, самимий суҳбатлашиб турганига гувоҳ бўламиз. (Бир жойнинг одамларида.)

    Можаро эса бошқа томонда. Аслида, «фермерлигимдан ноҳақ маҳрум этишди» дея даъво қилаётган Миробид Ҳолиқов отаси Муҳаммади Ҳолиқов номидан иш кўрмоқчи. Кўпни кўрган Муҳаммади ака эса босиқликни қўлдан бермайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Косон туманининг «Пистали» қишлоғини бир ариқ билан ажратиб турувчи «Чорвадор»нинг 200 гектар майдони 1991 йилда қўриқ ердан ўзлаштирилган. Бу вақтда эса чўлқуварликка даъвогар бўлаётган Миробод Ҳолиқов 5 ёшда бўлган.

    Дарвоқе, мурожаатни холис ўрганиш мақсадида, Чироқчи тумани ҳокимлигига ҳам мурожаат этгандик. Туман ҳокимлиги мутасаддилари собиқ «Муҳаммади Ҳолиқов» фермер хўжалиги билан тузилган шартномани бекор қилишга сабаб бўлган омиллар билан келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унга кўра Муҳаммади Ҳолиқов фермер хўжалиги аъзолари мунтазам пахта ва ғалла етиштириш бўйича режани бажармай келган. Жумладан, 2014 йилда пахта етиштириш бўйича режавий кўрсаткич 53,2 фоизга, 2015 йилда 56,7 фоизга, 2016 йилда 46 фоизга бажарилган холос. Пахтачиликдан натижа олинмагач, 2017 йилда фермер хўжалигининг бор майдонига ғалла экиш учун қарор чиқарилган. 2017 баракали йилда давлатга дон сотиш кўрсаткичи ҳам 50 фоиздан ошмагач, туман раҳбарларининг тоқати тоқ бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Муҳаммади Ҳолиқов фермер хўжалигининг туман агрокимё филиалидан 21 миллион 802 минг, ёқилғи мойлаш материалларидан 21 миллион 164 минг сўм қарз. Хўжаликнинг иқтисодий аҳволини шу ҳолга келтиришга улгурган одамга ер ажратиш мумкинми?

    Натижада, фермер хўжалиги тасарруфидаги 30 гектар ерни Чироқчи тумани захирасига қайтариш ва кейинчалик тендер танлови ўтказиб, янги фермер хўжалигини ташкил этишга қарор қилинди. 2018 йил 16 мартда ўтган танловда тендер комиссиясининг хулосаси билан ушбу ер Раҳмиддин Хушмуродов номидаги фермер хўжалигига берилди.

    Ҳолиқов ўз аризасида «Президентимиз энди ишлаган одамга ер берамиз» деган гапларига алоҳида урғу беради. Шу ўринда савол, ерни кимга берган маъқул?

    18.04.2018, 17:08   Изоҳ (0)   19463
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда қўшнилар жанжали 27 яшар йигитнинг ўлими билан якун топди

    18.04.2018, 16:56

    Самарқанддаги уйга кирган босқинчи 38 ёшли аёлни яралаб, зираги ва телефонларини олиб кетди

    18.04.2018, 16:44

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Истанбулга парвозлар частотасини ҳафтасига 9 мартагача кўпайтиради

    18.04.2018, 16:32

    Урганчда уй сотиб олмоқчи бўлган фуқаро фирибгарлик қурбони бўлди

    18.04.2018, 16:20

    Энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 9 поғона юқорига кўтарилди

    18.04.2018, 16:09

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Грин кард» лотереясида бирдан ортиқ ариза топширишдан қайтарди

    18.04.2018, 15:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.