Россия Тергов қўмитасининг Забайкалье ўлкаси бошқармаси миллатчилик асносида Марказий осиёлик 8 кишини ўлдирганлик, яна 7 кишини ўлдиришга қасд қилганликда айбланаётган Чита шаҳрида яшовчи 45 яшар эркакка нисбатан терговни якунлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
У ўз қотилликларини 2006 йилдан 2014 йилгача амалга оширган. Бунинг учун ИЖ-79 тўппончаси ва Калашников автоматидан фойдаланган.
Терговга кўра, айбланувчи 2006 йил июлида мевалар сотувчиси бўлган икки кишини ўлдирган. 2013 йил май ойида эса 4 нафар муҳожирни ўлдириб, бирини яралаган. Ўша йили ноябрь ва декабрь ойларида Читада мева сотувчиларга ҳужум уюштиради ва улардан бирига оғир жароҳат етказади.
Келгуси йил январида эса яна мева сотувчига ҳужум қилиб, тўппончасидан отиб ташлайди. 2016 йил июлида таниқли байкер Роман Чипизубовнинг қотилига айланади.
Судланувчи ўз айбини инкор этмоқда. Барча айбловлар бўйича унга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Изоҳ (0)