• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «У ўзи келган эди»… Бобомурод Абдулла иши бўйича терговчилар ёпиқ режимда кўрсатма берди

    11 апрель куни жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Олдинги мажлисда раис судья Зафар Нурматов Бобомурод Абдуллаевни ҳимоя қилаётган адвокат Сергей Майоровнинг илтимосини қондириб, Абдуллаев ишини олиб борган собиқ МХХ (ҳозир ДХХ) терговчиларини кўрсатма бериш учун чақирди.

    Бундан олдин сўроқ учун «Жамият» газетасидан гувоҳ Қаҳрамон Сайдалиев чақирилган эди. У МХХ тезкор ходими Тимур Якубовнинг мурожаатига кўра интернетдан «Усмон Ҳақназаров» мақолаларини топишга ёрдам берган эди.

    Гувоҳнинг сўзларига қараганда, улар МХХ терговчилари ва икки холис билан бирга интернет-кафега бориб, махсус браузер орқали блокланган мақолаларни «Ўзбекистон халқ ҳаракати» сайтида очган. «Усмон Ҳақназаров» бўлимида унинг имзоси остида 2013–2017 йиллар орасида юздан ортиқ мақола чоп этилган. Улар Word дастурига кўчирилиб, принтердан чиқарилган. Иш жами 5–6 соат вақт олган.

    Шундан сўнг суд давлат айбловчисининг ёпиқ режимда сўроқ ўтказиш илтимосини қондирди. Айбловчи МХХ ходимлари ўз фаолиятини конспирация принципи асосида олиб боришини бунга сабаб қилиб кўрсатди. Адвокат Сергей Майоров бу талабга қарши чиқиб, суриштирув олиб борган гувоҳни сўроқ қилиш учун ёпиқ режимда суд йиғилиши ўтказилиши борасида қонун йўқлигини таъкидлади. Шунга қарамай, суд давлат айбловчисининг талабини бажарди, иштирокчилар суд залини тарк этди.

    Беш соатлик эшитувлардан сўнг соат 22:00 атрофида адвокатлар суд биносидан чиқди. «Газета.uz»га берган интервьюсида Сергей Майоров суд талабига биноан кўрсатма берган шахсларнинг исм-фамилиясини ошкор эта олмаслигини айтди.

    Унинг таъкидлашича, сўроқ қилинганларнинг кўрсатмалари Абдуллаевнинг кўрсатмаларига зид келади. «Биз Бобомурод билан сохталаштирилган ёки ҳақиқий эмас деб ҳисоблаётган барча ҳужжатлар улар тўлақонли ва ҳақиқий деб тан олди», — деди Майоров.

    Унинг сўзларига қараганда, терговчилар ҳужжатларни тайёрлашнинг шу йўли қулайлигини билдирган. «Айтайлик, кўрик баённомаси: унда 142 модда номлари ёзилади, лекин холислар ва таклиф қилинган мутахассис исмлари қўл билан ёзилади. Тушунарлики, баённома дастлаб тайёрланади, сўнг холис имзо қўяди. Яъни у қаршимда ўтиради, мен баённома тайёрлайман, лекин мен компьютерда унинг исмини ва манзилини ёзмайман, баённомани чиқарганимдан сўнг эса сана, вақт ва унинг маълумотларини ёзаман. Терговчилар буни нормал ҳолат ҳисобламоқда, мен эса буни фальсификация деб ҳисоблайман», — деди ҳимоячи.

    Адвокатнинг билдиришича, бирор принципиал янги кўрсатма берилмаган. Унинг ҳикоя қилишича, терговчилар судланувчилар расман 29 сентябрда ушлангани, аммо тушунтириш хатлари 27 сентябрга оидлигини қуйидагича тушунтирган: «Бари жуда оддий. Уларни таклиф қилишган, улар ўз ихтиёрлари билан келган, ўз ихтиёрлари билан барча кўрсатмаларни берган ва шундан сўнг бемалол уйларига кетган. 29-санада эса уларни қўлга олишган. Барча гувоҳлар бир нарсани такрорлаяпти», — деди Майоров.

    Маълум бўлишича, терговчилар бош ашёвий далил бўлмиш «Ўрим» лойиҳаси материаллари солинган флешка ишда кўрсатилмаган: «У ДХХда сақланмоқда. Бу флешкани олиб келишга ваъда беришди».

    «Чарос Абдуллаеванинг кўрсатмаларига келсак, терговчиларнинг сўзларига кўра, у ўзи келган, тушунтириш берган, бунинг асосида Бобомурод Абдуллаев таклиф қилинган. У келганида ўзи ҳақида ҳаммасини айтиб берган: ‘Усмон Ҳақназаров’ эканини, мақолаларни тўнтариш учун ёзганини, ‘Ўрим’ ҳақида... Шунга қарамай, у ушланмаган, қўйиб юборилган. 29 сентябрда эса қўлга олинган», — тушунтирди адвокат.

    Терговчиларнинг кўрсатмаларига биноан, бошқа судланувчилар — Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар билан ҳам худди шу воқеалар такрорланган.

    Сергей Майоровнинг қайд қилишича, терговчилар ҳимоянинг барча саволларига тайёр бўлган. Кейинги мажлисда Чарос Абдуллаеванинг ДХХ биносига келиши акс этган видеокамера ёзувлари тақдим этилиши кутилмоқда.

    Шавкат Оллоёровнинг адвокати Дилшод Жабборовнинг айтишича, сўроқ давомида тергов тадбирлари ўтказишда йўл қўйилган хатолар маълум бўлган. «Жиноий иш материалларидаги барча ишлар кўчирилган нусха бўлиб чиқди. Оригиналлар ДХХда сақланмоқда. Уларнинг кўрсатмаларида зиддиятлар йўқ эди», — деди у.

    Кейинги йиғилиш 16 апрель куни очиқ шаклда ўтади.

    16.04.2018, 11:38   Изоҳ (0)   40054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдаги хонадонда юз берган портлашда она-бола ҳалок бўлди

    16.04.2018, 11:25

    Оҳангарондаги ЙТҲда икки аёл ҳалок бўлди. Улардан бири 82 ёшни қаршилаганди

    16.04.2018, 11:05

    Лондондаги кимошди савдосида тарихий ўзбек шойи эркаклар кўйлаги 700 минг долларга сотилади

    16.04.2018, 10:56

    Ўзбекистонликлар «Яндекс» компаниясининг бепул Мобил ишланмалар мактабига кириши мумкин

    16.04.2018, 10:10

    Асли ўзбекистонлик бўлган қозоқ миллиардери Фаттоҳ Шодиев 65 ёшга тўлди

    16.04.2018, 09:36

    Тошкентда маст эркакнинг пули, телефони ва пойабзалини олиб кетган ўғри ушланди

    16.04.2018, 08:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Фарзанд | 15 август, 18:20

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.