Черногория президенти сайловида социалист Мило Жуканович ғолиб бўлмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Дастлабки маълумотларга кўра, у овозларнинг 57 фоизига эга бўлди. Бу ҳақда республика сайлов комиссиясининг овозларни ҳисоблаш бўйича илк расмий маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Жукановичнинг асосий рақиби — иқтисодчи ва парламент собиқ депутати, бир қатор мухолифат партиялари томонидан илгари сурилган Младен Боенич қарийб 33 фоиз овозларга эга бўлди. Учинчи ўринда — ягона аёл номзод Драгиня Вуксанович (4 фоиз).
Черногория президенти лавозимига етти номзод даъвогарлик қилди.
Улардан бири биринчи турда 50 фоиздан ортиқ овоз тўпласа, иккинчи тур ўтказилмайди.
Изоҳ (0)