Буюк Британиянинг Эссекс графлигида BMW автомобили 6 нафар йигитнинг устига бостириб борди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Гувоҳларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни уддалай олмай, пиёдаларга бориб урилган.
Жабрланганларнинг барчаси турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Улардан бирининг оғир ҳолатда эканлиги билдирилмоқда.
Полиция юз берган ҳодисани ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)