Ўзбекистоннинг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари мамлакатнинг турли шаҳарларида пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади «Казинформ».
«Қўшимча консуллик пунктларини очиш ёки элчихоналарни жойлаштириш ҳақидаги масала давлатнинг суверен ҳуқуқидир. Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти томонидан элчихонани Олмаотадан Остонага кўчириш ҳақидаги қарор қабул қилинди, Олмаотада эса бош консуллик фаолият кўрсатади», — дейди Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеуберди.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда Ўзбекистон ТИВ билан мамлакатнинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарини янада кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)