КХДР етакчиси Ким Чен Ин март охирида Пекинда ХХР раиси Си Цзиньпин билан бўлиб ўтган учрашувда агар АҚШ КХДР сиёсий тизими сақланиб қолишига кафолат берса, ядросизланиш жараёнининг йўл харитасини тайёрлаш имконияти ҳақида айтган, деб ёзади «ТАСС».
Tokyo Shinbun икки мамлакат алоқаларидан хабардор манбасига таяниб маълум қилишича, Ким Чен Ин, хусусан, «агар АҚШ ҳалол тарзда жавоб қайтарса, Пхеньян КХДР ва АҚШ етакчилари ўртасидаги саммитгача ёки ундан кейин ядросизланиш йўл харитасини тайёрлаши мумкинлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, КХДР етакчиси ушбу жараённи амалга ошириш учун шарт сифатида Америка томонидан сиёсий тизимнинг сақланиши ва компенсацияни тилга олган.
КХДР етакчиси Си Цзиньпин билан учрашувда, шунингдек, агар Вашингтон унга нисбатан душманларча сиёсатини бас қилса, Пхеньян ядро қуролига эга бўлишига ҳожат қолмаслигини айтган.
Изоҳ (0)