2018 йилнинг 11 апрель куни Наманган шаҳрида Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви муваффақиятли якунланди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Учрашув доирасида 2017 йил 5 сентябрдаги Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартномага киритилмаган участкалар бўйича Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасининг ўтиш чизиғини тавсифлаш бўйича ишлар давом эттирилди.
Учрашув аҳил қўшничилик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди.
Музокаралар якунига кўра баённома имзоланди.
Изоҳ (0)