Тошкентдаги Intercontinental Hotel Tashkent меҳмонхонасида «Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммолар ва ечимлар» мавзусидаги халқаро конференция бошланди, деб хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.
Халқаро конференция давомида ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг асосий омиллари, юзага келаётган тўсиқ ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинади.
Форум якуни бўйича Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш, мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этиш, хорижий сармоядорларни кенг жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)