Жиззах шаҳрида маиший техника олиб бериш ваъдаси билан фуқароларнинг кўп миллион сўмлик пулларини ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган шахс ушланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, Жиззах шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг раиси Оққўрғонлик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ишончига кириб, телевизор, музлаткич, кир ювиш машинаси, электр печлар олиб бериш ваъдаси билан жами 128 450 000 сўм пулни олган ва уларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
«Мазкур ҳолатга чек қўйиш мақсадида Жиззах шаҳар Сангзор маҳалласида истиқомат қилувчи аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
Изоҳ (0)