Тошкентдаги Ёшлар ижодиёт марказида жорий йилнинг 25—27 апрель кунлари Expo-Russia Uzbekistan 2018 халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси — Россиянинг «Зарубеж-Экспо» очиқ акциядорлик жамияти хабар бермоқда.
Кўргазмада иштирок этишга Россиянинг экспортга йўналтирилган компаниялари — энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, нефть-кимё ва кимё саноати, ёғочни қайта ишлаш, телекоммуникация ва алоқа, машинасозлик, металлургия, қурилиш, тиббиёт ва фармацевтика, таълим, банк, халқаро ҳуқуқ йўналишидаги ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар таклиф этилган.
Кўргазма доирасида Тошкент бизнес-форуми, Ўзбекистон ва Россиянинг иқтисодий ҳамкорлигига оид конференция, шунингдек, B2B форматидаги музокаралар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилади.
Изоҳ (0)