Unison Group компанияси Миллий банк қошидаги Экспортни қўллаб-қувватлаш фонди кўмагида Грецияга консерваланган палов жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Spot хабар берди.
«Фонд томонидан март ойи ўрталарида Food Expo Greece-2018 халқаро кўргазмасида 20 нафардан ортиқ тадбиркорнинг иштироки ташкилланди. Кўргазмага ташриф буюрганларда консерваланган палов катта қизиқиш уйғотди. Ҳозирда Грециянинг Molon Lave компанияси билан мазкур маҳсулотни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», — деди Миллий банк валюта операциялари департаменти директори Жаҳонгир Мустафоев.
Unison Group биринчи босқичда 50 минг долларлик палов экспорт қилади. Маҳсулот етказиб бериш шу йил май ойида бошланиши мумкин.
Изоҳ (0)