Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 23 март куни рўй берган оилавий жанжал оқибати хунук тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 20:10 атрофида «Қалмақон» маҳалласида яшовчи, туман ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, 1983 йилда туғилган Г. Ғаниева уйидаги можаро асносида расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи, 1974 йилда туғилган И. Аслоновга пичоқ билан ташланиб, жароҳат етказди.
Натижада И. Аслонов касалхонага ётқизилди. Г. Ғаниева қўлга олинди.
Изоҳ (0)