Россиянинг Хабаровск ўлкасида Антенная ва Хирургическая кўчалари оралиғидаги харобазорга Ми-8 вертолёти қаттиқ қўниши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу ҳақда Хабаровск ўлкасидаги фалокатлар тиббиёти маркази бош шифокори Павел Курнявка маълум қилди. «Мендаги маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлди», — деди у.
Вертолёт бортидаги кишиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Вертолёт қулаши натижасида бинолар ва иншоотларга зарар етмаган. Воқеа жойида шошилинч хизматлар ва тезкор гуруҳлар ишламоқда.
Изоҳ (0)