Бельгияда бир қатор сиёсатчилар ва мансабдор шахслар «Ислом партияси»ни тақиқлашга чақирди. Бунга мазкур ташкилотнинг жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган коммуна сайловларида кўзлаётган сиёсий мақсадлари сабаб бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
2012 йилда рўйхатга олинган «Ислом партияси» раҳбарлари Бельгияда шариат қонунларини, шу жумладан шаҳар транспортида аёл ва эркаклар учун алоҳида юриш тартибини жорий қилишни ваъда бермоқда.
Изоҳ (0)