Россиянинг Петропавловск-Камчатск шаҳрида Ўзбекистоннинг 33 ёшли фуқаросига нисбатан жиноий иш тергови якунланди. У икки шериги билан бирга 53 ёшли Александр Шербаковни ўлдирганликда айбланмоқда, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Терговга кўра, айбланувчи ўтган йил апрелида икки ҳамюрти билан бирга ноқонуний валюта операциялари билан шуғулланган маҳаллий фуқарога ҳужум уюштирган.
Улар Александр Шербаковнинг 150 минг рубль пулини тортиб олади. Ўзини бўғиб ўлдиради ва жасадини жарликка ташлаб юборади.
Жиноят амалга оширилганидан сўнг икки ўзбекистонлик тергов идораларидан яширинган. Ҳозирда улар халқаро қидирувга берилган.
Изоҳ (0)