АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги кимёвий ҳужумга жавоб тайёрлаш учун Перу пойтахти Лима шаҳрида бўлиб ўтадиган Америка саммитига ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
АҚШ президенти маъмуриятининг ахборотига кўра, Трампнинг ўрнига Перудаги саммитга мамлакат вице-президенти Майк Пенс ташриф буюради.
Аввалроқ Дональд Трамп Суриядаги кимёвий ҳужумга қатъий жавоб бериши ва бунда ҳарбий йўл истисно қилинмаслиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)