Россиянинг сайланган президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҳукуматнинг сўнгги олти йил ичидаги фаолияти ҳисоботи билан Давлат думасида нутқ сўзлаган Россия бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди, деб хабар беради «Meduza».
Дмитрий Медведев қонунга мувофиқ инаугурациядан сўнг ҳукумат ўз ваколатларини тугатишини қўшимча қилди.
Маълумот учун, Путиннинг инаугурацияси 2000 йилдан бери 7 майда ўтказилади. Айнан шу куни мамлакатнинг аввалги президенти ваколатлари якунланади.
Изоҳ (0)