Қозоғистон бош прокуратурасида бўлиб ўтган брифингда Ақтўбедаги автобусда 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлишига оид жиноий ишнинг боришига изоҳ берилди. Бу ҳақда Tengrinews маълум қилди.
Бош прокуратура жамоатчилик манфаатлари ҳимояси хизмати бошлиғи Азамат Дюсембековга кўра, жиноий иш деярли якунланган ва гумонланувчи ва уларнинг адвокатлари танишувида бўлиб турибди.
«Улар айбини тан олмади. Аммо уларга қандай модда қўйилмоқда? ‘Икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига олиб келган транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши’. Шу сабабли ҳеч қандай масъулият ёки жавобгарлик йўқлиги ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — деди Дюсембеков.
Шунингдек, прокуратура вакили автобус эгаси Мехтиевга нисбатан ҳам жиноий иш қўзғалгани, бироқ у қочувда эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)