Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига энди Telegram мессенжеридаги бот (@iibb_bot) ёрдамида ҳам мурожаат қилиш мумкин бўлди, деб ёзади «Газета.uz».
Бот ўзбек ва рус тилларида ишлайди. Дастлаб ишга тушганида у фойдаланувчидан телефон рақамини сўрайди.
Фойдаланувчига ўзи яшайдиган ёки бирор ҳодиса юз берган туманни танлаш таклиф этилади. Дастур жойни автоматик тарзда кўрсатиши учун геомаълумотларни юбориш имконияти ҳам бор.
Сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, профилактика инспектори, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ва ички ишлар органларининг бошқа хизматлари фаолияти соҳасига тегишли сўров, ариза ёки мурожаатларни юбориш мумкин. Aудио, видеоформатдаги файлларни ёки фотосуратларни илова қилиш мумкин.
Хабарни қабул қилгач, бот хабар олингани ва маълумотлар базасига киритилгани ҳақида жавоб юборади, мурожаат кўриб чиқилгач, мобил телефонга SMS-хабар жўнатилади.
Изоҳ (0)