Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ–273, 06.04.2018-й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.

Фото: «Chamber.uz»

Фото: «Chamber.uz»

Ўзгартиришларга асосан, эндиликда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида компенсация берилади.

Бундан ташқари, кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланиши, Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун кичик тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафолат суммасининг бир фоизи миқдорида бир марталик воситачилик ҳақи ундирилиши белгиланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?
Дунё
“Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади