12 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5—7, кундузи 22—24 даража илиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 5—10, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 6—11, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 5—10, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 8—13, кундузи 22—27, айрим жойларда 30 даражагача илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 3—8, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 0—5, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)