• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўқитувчини кўча тозалашга ҳайдаётганлардан ким ҳимоя қилади?

    Сарлавҳа бироз эриш туюлиши мумкин. «Ким бўларди, ўзининг юқори ташкилоти-да», дерсиз. Афсуски, бу жавоб маориф тизимига тааллуқли эмасдек кўринади.

    Фото: Комил Жалилов/ «Халқ билан мулоқот»

    Фото: Комил Жалилов/ «Халқ билан мулоқот»

    Каттақўрғонда ҳашарга олиб чиқилган 23 ёшли ўқитувчининг ўлимидан сўнг у ишлаган мактаб директори ва туман халқ таълими бўлими мудири ишдан олинди. Уларнинг ҳам бу фожиага даҳли бор, бироқ «туман кўчаларини супуриб-сидирамиз» дея шахсий ташаббус кўрсатмаган бўлса керак? Нега ҳақиқий айбдорларни жазолаш, улар қайта бундай ишларга қўл урмаслигига эришиш ўрнига «гуноҳсиз гуноҳкорлар»ни қидирамиз?

    Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари мажбурий меҳнатга қарши эканлиги ҳақида кўп гапиради. Бироқ негадир вазирлик шундай ҳолатлар юз берган ҳудудлар расмийлари, айтайлик, Каттақўрғон тумани ёки Андижон шаҳар ҳокимлигига расман эътироз билдиргани, ўқитувчиларни ўз ҳолига қўйишни талаб қилганини эслолмайман.

    Биз кўп соҳаларда, хусусан, таълим борасида Жанубий Кореядан ўрнак олишга интиляпмиз. Бу давлатда ўқитувчилар шифокор ва адвокатлар қатори энг обрўли касб эгалари учлигига киради. Мактаб ўқитувчиси малакаси, иш стажи ва шартнома асосида ёки муқим ишлашига қараб, 2 мингдан 3,5 минг долларгача маош олади.

    Жанубий Кореяда ўқитувчиларнинг касаба уюшмалари шу қадар кучли, тизимидагиларни шундай тиш-тирноғи билан ҳимоя қиладики, иш берувчилар улардан чўчиб, мутахассисларни кўпроқ шартнома асосида ишга олишга уринади. Мактаб ўқитувчиларини бошқа ишга жалб этиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди, тўғрироғи, қўлидан келмайди. Чунки аввало қонун, қолаверса, касаба уюшмаси уларнинг ҳуқуқини тоғдек ҳимоя қилади.

    Савол туғилади: бизнинг касаба уюшмалари, хусусан, таълим ходимлари касаба уюшмаси нима билан банд? Уларнинг иши фақат болаларни оромгоҳга, катталарни санаторийга йўллашдан иборат бўлмаса керак? Тармоқ касаба уюшмалари қачон муаллимларни ободонлаштириш ёки далага олиб чиқишдан ҳимоя қилди? Ёки биз журналистлар буни эшитмай қолдикми?

    Яна бир мулоҳаза. Ҳар бир ҳудудда ободонлаштириш бошқармалари фаолият кўрсатади. Шаҳарда бу тизимда 1200 га яқин одам ишлайди. Улардан 1000 дан ортиғи бевосита ишчи-ходимлар, яъни кўча тозаловчилар, қабристон ходимлари, фаввораларга қаровчилар, гул экувчилар, дренажчи ва ирригаторлар ҳисобланади. 600 минг сўмдан ошиқ маош олади.

    Тумандаги ободонлаштириш бошқармаларида 250 киши меҳнат қилади. Улардан 200 нафарга яқини ободонлаштириш-кўкаламзорлаштиришга масъул. Уларга ҳам 500 минг сўмдан кўпроқ маош тўланади.

    Қолаверса, ҳар бир шаҳар, туманда жамоат ишлари жамғармаси тузилган. Шаҳарда 150, туманда 100 га яқин киши ҳар ойда бу тизим орқали турли жамоат ишларига жалб этилади. Уларга 450-550 минг сўм атрофида иш ҳақи тўланади.

    Демак, вилоят марказида ҳокимнинг ихтиёрида 1200 дан ортиқ, туманда эса 300 га яқин ободонлаштириш ишлари бевосита вазифаси бўлганлардан иборат «армия» бор экан. Унда нега ўқитувчи кўчада ўт юлиб, биноларни оқлаб юрибди? Агар шунча ишчи кучи ҳам етмаётган бўлса, демак, ё ишларимиз кўлами шу қадар катта ёки ободонлаштириш тизимида «ўлик жонлар» кўп.

    ОАВда ўқувчиси ёки тарбияланувчига қўл кўтараётган ўқитувчилар, тарбиячиларга бот-бот кўзимиз тушадиган бўлиб қолди. Лавҳаларни кузата туриб, балки улар таълим муассасаларига канадек ёпишиб олган комиссиялар, ҳали дала, ҳали кўчага чиқаришлардан зада бўлган, асаби қақшагандир, деган хаёлга бораман...

    Шоир Бобур Бобомурод айтмоқчи:

    Кеча ўқитувчи чиқарди тўрга,Бугун пойгакка ҳам илинар зўрға.Муаллимни қўйинг энди ҳолига,Қарашсин мактабда юрт иқболига...

    11.04.2018, 14:50   Изоҳ (0)   51000
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
    Audio Icon

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    13 август, 11:35
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ собиқ президентига тегишли уй 5,28 миллион долларга сотилди (фото)

    Лайфстайл | 13 август, 13:51

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    Дунё | 13 август, 13:39

    Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 13:34

    Шерзодхон Қудратхўжани камситган блогер жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 13 август, 13:26

    “Водий дербиси”, мухлисларга тўла стадион ва сўнгги дақиқалардаги гол: “Андижон” ва “Навбаҳор” ўйинидан фотогалерея 

    Спорт | 13 август, 13:18

    Россия армияси Трамп ва Путин учрашуви арафасида фронтда олдинга силжиди — Reuters

    Дунё | 13 август, 13:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.