Россиялик, аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов UFC чемпионига айланди. Бруклинда ўтган титул жангида у америкалик Эл Яквинтага қарши рингга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб бўлди.
Дастлабки икки раундда Нурмагомедов стихияли услубни қўллаб, рақибидан устун келди. Учинчи раунд эса тенг курашлар остида ўтди. Тўртинчи раунд эса ҳал қилувчиси бўлди. Аниқ зарбалар борасида Хабиб рақибидан 42-8 ҳисобида устун келди. Бешинчи раунд ҳам Нурмагомедов устунлигида ўтди, зарбалар бўйича якуний ҳисоб — 179-25.
Ҳакамлар бир овоздан Нурмагомедовни ғолиб деб эълон қилди (50-44, 50-43, 50-43). Шу тариқа Хабиб UFC чемпиони бўлган илк россиялик шахсга айланди.
Бу Нурмагомедовнинг 26 жангидаги 26-ғалабаси бўлди. Яквинта эса фаолиятидаги 4-мағлубиятни қабул қилди.
Изоҳ (0)