Кеча, 5 апрель санасида Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 5-турига старт берилган эди.
Мавзуга доир: «Нефтчи» ўз майдонида АГМКга ютқазиб қўйди
Бухорода мезбон «Бухоро» жамоаси Тошкентнинг «Пахтакор»ини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги ягона гол 43-дақиқада Саламат Қутибоев томонидан киритилди.
Қайд этиш жоиз, «Пахтакор»нинг португалиялик легионери Исмоил Гонсалвеш 38-дақиқада «Бухоро» дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. Шу тариқа «Пахтакор» Бухородан мағлубият билан қайтадиган бўлди.
Айни дамда куннинг иккинчи ўйини «Металлург» ҳамда «Сўғдиёна» ўртасида бўлиб ўтмоқда.
Суперлига
5-тур беллашувлари
6 апрель, жума
«Бухоро» — «Пахтакор» 1:0
Гол: 1:0 — 43 Саламат ҚуттибоевАмалга оширилмаган пенальти: 38 Исмоил Гонсалвеш (П)
Изоҳ (0)