4 апрель куни Қўқон шаҳрида ўлик ҳолда топилган ўғил боланинг шахси аниқлангани, дастлабки тахминларга кўра, у ўз онаси томонидан ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурининг ижодкорлари томонидан воқеа жойидан лавҳа тайёрланди, деб хабар берди «Darakchi.uz».
Хабарда айтилишича, Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасидаги бино олдидаги арча дарахтлари тагидан 3 ёшли вояга етмаган ўғил боланинг жасади топилган.
Ўтказилган тезкор қидирув-суриштирув ҳаракатлари давомида болани қасддан ўлдирган инсон ўзининг онаси бўлиб чиқди.
Андижон вилояти Қўрғотепа тумани Маъмуробод қишлоғи истиқомат қилувчи Саидахон Тиллаволдиева ўзининг 2015 йил 4 ноябрда туғилган ўғли Фирдавсбек Иброҳимжоновни бўғиб ўлдирган. Жиноятни яшириш мақсасида қотил она боланинг жасадини арча тагига яшириб қўйган.
Тезкор тадбирлар давомида 3 апрель куни Саида Тилаволдиева Тошкент шаҳрида қўлга олинган.
Айни кунларда мазкур жиноят бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Саидахон Тиллаволдиева турмушидан ажрашиб, ота уйида яшай бошлаган. Жорий йилнинг 23 март куни эса оилавий низо туфайли 3 ёшли ўғли билан ота уйини тарк этиб, вақтинча ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига боради. Лекин фарзанди билан ўзига мос иш топа олмайди. 2 апрель куни у фарзанди Фирдавсни вақтинча қараб туриши учун таниши Ж.Уга қолдириш мақсадида Тошкентдан Учкўприк туманига келади. Таниши Ж.Уни топа олмагач, йўналишли автобусда Қўқон шаҳрига келиб, «Қўқон–Тошкент» автобекати ҳудудида ўғлини бўғиб ўлдиради ва ишлаш мақсадида яна Тошкент шаҳрига қайтади.
Изоҳ (0)