Ўзбекистонда илк маротаба транспорт мавзусидаги «Транспорт назорат остида 2018» конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда конференция ташкилотчилари «Дарё»га хабар бермоқда.
Конференцияда транспортни назорат қилиш бўйича замонавий ишланмалар ва қарорлар намойиш этилди. Унда Литва, Россия, Беларусь, Исроил ва Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ўз ишланмалари билан иштирок этди.
Конференцияда транспорт соҳасидаги етук мутахассисларнинг маърузалари тингланди. Таниқли хонандаларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.
Изоҳ (0)