Россиянинг Ставрополь ўлкасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Call-маркази» га фуқаро А.Бойматовдан тушган маълумотга кўра, (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ҳозирги пайтда Россия Федерацияси ҳудудида) 2018 йилнинг 4 апрель куни соат 18:39 да Россия Федерацияси, Изобиль шаҳар округининг «Ставрополь-Новоалександровск» автомобиль йўлида «ВАЗ-2101» русумли енгил автомобили, Isuzu русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида 4 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлган.
Вафот этган фуқаролар:
- Шуҳрат Жумақулов, 1983 йилда туғилган.
- Миржалол Тагаев, 1991 йилда туғилган.
- Муҳритдин Қаршиев, 1995 йилда туғилган.
- Баҳром Юнусов, 1988 йилда туғилган.
Ушбу маълумот Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар бошқаруви миллий маркази томонидан тасдиқланди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берувчи «Тезкор рақамлар» (+998 71) 147-10-50) иш бошлади.
Изоҳ (0)