Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
- Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
- Мазкур хизматлардан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
Изоҳ (0)