Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 апрель куни соат 11:15 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси  тезкор навбатчилик қисми «1050» рақамига Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Мирзаева қўнғироқ қилиб, 1938 йилда туғилган қўшниси А.Коломиченко қўнғироқларга жавоб бермаётгани сабабли, қўшниси уйининг темир эшигини очишга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилади, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Капитан А.Тўраев бошчилигида бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб борди. Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тўрт қаватли уйнинг учинчи қаватида жойлашган хонадонга балкон орқали кирди. Хонадон ичига киришганида А.Коломиченко полда ётган ҳолда топилди. Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади