Барак Обама АҚШ президенти лавозимини эгаллаб турган вақтда Оқ уйнинг ғарбий қаноти остида беш қаватли ер ости бункери қурилган. Бу ҳақда Washington Post собиқ мухбири Рональд Кесслер «Трампнинг Оқ уйи: ўйин қоидаларининг ўзгариши» деб номланган китобида маълум қилди. Китобдан парчалар Washington Examiner нашрида чоп этилди.
Бункер қурилиши 2010 йилда бошланиб, Обаманинг иккинчи муддати охирига келибгина якунланган. Америка бюджетига янги иншоот 376 миллион долларга тушган.
Китоб муаллифи қўшимча қилишича, бункернинг мавжудлиги махфий сақланади, аммо у ерга Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайлангач ташриф буюргани маълум.
Оқ уйнинг шарқий қаноти остида ҳам яна бир бункер бор, у президентнинг фавқулодда операциялар бўйича маркази деб номланади.
Изоҳ (0)