Ироқ жиноий суди Туркия фуқароси бўлган 6 нафар аёлни ИШИДга алоқадорликда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Яна 7 нафар туркиялик аёлга ИШИДга ёрдам кўрсатгаии учун умрбод қамоқ жазоси берилди.
Февраль ойи охирида ҳам Туркия фуқароси бўлган 16 нафар аёл ИШИДга логистик кўмак бергани учун ўлим жазосига ҳукм қилинганди. Бироқ Туркия расмийлари уларни ватанига қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)