АҚШ Сомалидаги операция давомида «Аш-Шабоб» террорчи гуруҳининг 5 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Авиазарба мамлакат марказидаги Галгудуд провинциясида 1 апрель куни террорчилар автомобилига қарата берилди. Тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлмагани билдирилмоқда.
Операция Сомали расмийлари билан келишган ҳолда амалга оширилди.
Изоҳ (0)