Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қирғизистонлик ҳамкорини катта миқдордаги маблағга чув туширган «тадбиркор» қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ўнқўрғон маҳалласида яшовчи, Сингапурда рўйхатдан ўтган Mahul Machinary and Enginering фирмаси раҳбари У. Исломбеков Қирғизистон фуқароси Р. Хўжаевга ипак толаси жўнатишни ваъда қилиб, ўтган йил ёзида ҳисоб рақамига жами 138 минг доллар туширди. Бироқ ваъда бажарилмади ва Қирғизистонга юк жўнатилмади.
Кўрилган чоралар натижасида У. Исломбеков қўлга олинди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)