Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида янги ёпиқ сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар бермоқда.
Мазкур иншоотга Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 3,2 миллиард сўм сарфланди ва «Оташ» МЧЖ томонидан қисқа муддатда қуриб битказилди.
Спорт мажмуаси 25 метр узунликдаги сузиш ҳавзаси, мураббий ва шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш хоналари ҳамда томоша жойларини ўз ичига олган. Ҳозирда бу ерда икки мураббий 60 нафар ўғил-қизни шуғуллантирмоқда.
Ёпиқ сув ҳавзасининг очилиш маросимида Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Рустам Комилов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. Спортчилар ва мураббийларни янги спорт иншооти ишга туширилиши билан қутлади.
Маросимда сузиш билан шуғулланаётган спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Изоҳ (0)