Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида шаҳарнинг аэропорт йўлидаги магистрал кўчасида турар жой қуриш жараёнига тааллуқли фотолар эълон қилинди.
«Темир-бетон тўсиқ ҳеч нарсадан бехабар болалар ўйнаётган уй яқинида қулаган. Мўъжиза туфайли фалокат рўй бермади. Бунга барпо этилаётган турар жой қурувчилари жавобгар», — дейилади Алиш Набиев қолдирган хабарда.
Тармоқда кўпчилик фойдаланувчилар мазкур ҳолатга муносабат билдирган.
«Эътибор беринг — котлован ҳозирда 5 кишидан иборат оила, жумладан, 2 нафар бола (улардан бири ногирон) яшаётган уйнинг шундоқ остида қазилмоқда. На хавфсизлик техникасига риоя этилган, на тўсиқ бор. Савол туғилади — бу бинони қураётган кишилар қанчалик профессионал?» дея таажжубланади улардан бири.
Изоҳ (0)