Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида юз берган оилавий жанжал оқибати аянчли тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Бухоро шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ў. Ҳайдаров филиалнинг қабулхона бўлимида можаро асносида турмуш ўртоғи, мазкур филиал врач-терапевти Н.Файзуллаевага пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Н.Файзуллаева касалхонага ётқизилди. Унинг эри эса қўлга олинди.
Изоҳ (0)