Германия ва Ўзбекистон ҳукумати умумий қиймати 12,3 миллион евро миқдоридаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
2018 йил охиригача мўлжалланган ҳужжат Тошкентда имзоланди. Ҳужжатни Германия ҳукумати номидан мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд, Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев имзолади.
«Молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Булар, хусусан, Ўзбекистон вилоятларида сил касаллигига қарши курашиш бўйича лойиҳа доирасида кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизация қилиш ва махсус лабораторияни жиҳозлаш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишда бажариладиган тадбирлар учун зарур бўлган грантларни ажратишдир», — дейилади Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси баёнотида.
Изоҳ (0)