Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва қуйи тергов тизимлари ходимлари хизматда фойдаланиш учун махсус жиҳозланган сумкалар билан таъминланди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Сумкаларни ИИБ бошлиғи полковник Ш. Сатволдиев эгаларига топширди.
Тергов ходими содир бўлган ҳодиса жойига чиққанида турли воситалардан унумли фойдаланиши махсус жиҳозланган сумкалар билан таъминлашдан кўзда тутилган асосий мақсад ҳисобланади. Унда 50 турдан зиёд махсус жиҳоз ва буюмлар жамланган.
Изоҳ (0)