Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг АҚШ Конгрессида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масаласи бўйича эшитувларда чиқиш қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 27 март куни CNN телеканали маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Телеканалнинг ижтимоий тармоқдаги суҳбатдошлари Цукерберг бир неча ҳафта ичида Конгрессда кўрсатма беришига тўғри келиши ҳақидаги хулосага келганлигини маълум қилган. Ҳозирги пайтда компания ижтимоий тармоқ асосчисининг Конгрессдаги чиқиши режасини ишлаб чиқмоқда.
Шу вақт мобайнида Сенат юридик қўмитаси раиси Чак Грассли Цукерберг, Google компанияси бош директори Сундар Пичаи ва Twitter раҳбари Жек Дорсига шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга бағишланган 10 апрель кунги эшитувларга таклиф юборди.
Изоҳ (0)